Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди ва Қашқадарё вилояти ҳокими билан учрашди

TIGGO 2 PRO

Бугун Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Сречко Катанец Қашқадарёга ташриф буюриб, вилоятдаги футбол клублар ва уларнинг базаларини кўздан кечиришди.

Словениялик мутахассис “Насаф” U-21 ва U-18 жамоалари қароргоҳида клуб мураббийлари билан юртимиз футболи ҳамда ёш футболчиларнинг потенциали хусусида суҳбатлашди, келажакда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришга ишонч билдирди.

photo_2021-08-25_21-32-44

Шундан сўнг, Равшан Эрматов ва Сречко Катанец ОФК кубогининг Марказий минтақаси финал учрашуви доирасидаги “Насаф” — “Aҳал” жамоалари ўртасидаги баҳсни стадиондан кузатиб боришди.

photo_2021-08-25_22-12-40

“Марказий” стадионда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев словениялик мутахассисга миллий урф-одатларимизга хос меҳмондўстлик кўрсатди.

photo_2021-08-25_22-12-42

Қолаверса, вилоят ҳокими ЎФA Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқовни куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан муборакбод этди.

photo_2021-08-25_22-12-42 (2)

Маълумки, Қашқадарё футболи ривожига ҳисса қўшиб келаётган таниқли мутахассис Сергей Кучеренко яқинда 60 ёшни қаршилади. Равшан Эрматов ЎФA номидан Кучеренкога ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширди.

photo_2021-08-25_22-12-43

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!