Станислав Черчесов: "Менимча у нотўғри қарор қилмади"
Айни пайтда Қозоғистон миллий терма дамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Артём Дзюбанинг "Акрон"га ўтганини юқори баҳолади.
“Мен бу жамоани анчадан бери кузатиб келаман. Айниқса, ҳамюртимиз Заур Тедеев мураббийлик қилаётганидан бери. "Локомотив" билан биринчи ўйинда бўлган эдим. Ўшанда шундай хулосага келгандимки, бу жамоа ўз амбициялари билан ҳайратга солиши мумкин.
Бу клуб Артёмга мос келади. Чунки "Акрон" футбол ўйнайди. Шундай экан, у гол уриш ва ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими, Артём бу ёш жамоанинг ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Ўйлайманки, футболчи ҳам, клуб ҳам бир-бирини топиб олди. Мақсадларига эришишларини тилаб қоламиз” , - деди Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи.
Фикрлар