Стэн Вавринка пандага айланиб қолмоқчи

Швейцариялик Стэн Вавринка "Open 13 - 2018" мусобақаси доирасида ўтказилган матбуот анжуманига келган журналистлар билан ҳазиллашди.

Стэн анжуманга панданинг бошини акс эттирувчи кийим бош ва беўхшов кўзойнак билан ташриф буюрди. Шунингдек, у доимий равишда ўзини панда деб номлашларини айтиб, кулиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Вавринка тиззасидаги жароҳат туфайли жарроҳлик амалиётини ўтказган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!