Стерлинг “Манчестер Сити”нинг ҳалоскорига айланмоқда

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг Англия Премьер-Лигаси 14-туридан ўрин олган “Саутгемптон”га қарши баҳснинг 90+6 дақиқасида гол киритиб, жамоасига ғалаба олиб келди.

Қайд этиш жоиз, илгарироқ, англиялик футболчи “Хаддерсфилд” ҳамда “Фейеноорд”га қарши баҳсларнинг сўнгги дақиқаларида гол киритиб, жамоасига 3  очко келтирган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)