Стол теннисчиларимиз Жакартага йўл олди
Бугун, 13 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан терма жамоамиз бош мураббийи Саида Маҳмудова ҳамда унинг 8 нафар шогирди – Римма Гуфранова, Рўза Хожиева, Меҳринисо Норқулова, Регина Ким, Зоҳид Кенжаев, Жамшид Раҳимберганов, Қутбидилло Тешабоев, Станислав Тянь ва Георгий Цой мазкур чемпионатда иштирок этиш учун Индонезияга йўл олди.
– Келаси йилги мавсум стол теннисчиларимиз учун ўта масъулиятлидир. Сабаби, 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналадиган мусобақалар мавжуд.
Шу сабабли ҳам Жакартада ўтадиган мазкур Осиё чемпионати спортчиларимиз учун нуфузли мусобақалар олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди, - деди С.Махмудова
Фикрлар