Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

"Странджа": Сабина Бобоқулова чемпион!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У ҳиндистонлик рақибасини мағлуб этди.

Болгариянинг София шаҳрида ташкил этилган анъанавий "Странджа" турнирининг ҳал қилувчи палласи етиб келди. Бугун финал жанглари старт олди. Ушбу турнир финалига Ўзбекистондан 8 нафар боксчи финалга йўл олган. 

Финалнинг илк жангида -50 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Сабина Бобоқулова рингга кўтарилди. У ҳиндистонлик Зареен Нихатга қарши жанг олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда вакиламиз 3:2 ҳисобида зафар қучиб, "Странджа" турнири ғолибасига айланди!
Олдинда яна 7 нафар боксчимиз финал жангида иштирок этади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ