"Странджа" турнири. Умматалиев ва Алиев ўз юришини давом эттиради, Арман Маханов учун мусобақа якунланди

  • 26.02.2026 07:39
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77 "Странджа" халқаро турнири ўтказилмоқда.

Ҳамюртимиз Жавоҳир Умматалиев -80 кг вазн тоифасида ўзининг 2-жангини бразилиялик Сантос Дос Белинига қарши ўтказди. Рақиб бор имкониятини ишга солган бўлса-да, Жавоҳир якунда 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

-90 кг вазндаги умидли боксчимиз Арман Маханов ҳам илк жангини ўтказди. У англиялик Дамар Томасга қарши рингга кўтарилди. Жанг жуда қизиқарли ва шиддатли тус олди. Маханов асло бўш келмади. Аммо, ҳакамлар англиялик боксчини ғалабасини эътироф этишди. Ҳисоб 0:5 кўриниш олди.

+90 кг вазндаги вакилимиз Озодбек Алиев рингга кўтарилди. У туркманистонлик Довлет Исломовга қарши баҳс юритди. Бутун жанг мобайнида ўз устунлигини намойиш этган Алиев якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!