Суарес фаолиятини Бундеслига грандида давом эттириши мумкин

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг келажаги ҳалигача номаълум бўлиб қолмоқда.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, футболчи фаолиятини Дортмунднинг “Боруссия” клубида давом эттириши мумкин. Боиси, Луиснинг хизматлари “асаларилар”га таклиф қилинган.

“Боруссия” яқинда “Аякс”дан Себастьян Аллерни харид қилган эди. Бироқ, шартнома имзоланганидан унда ҳужумчидан саратон касаллиги аниқланди ва ивуарлик футболчи номаълум муддатга сафдан чиқди. Шунинг учун, Боруссия клуби зудлик билан янги ҳужумчи топиши керак.

Суареснинг охирги жамоаси "Атлетико" ҳисобланиб, у ёзда Мадрид клубини эркин агент мақомида тарк этди. Аввалроқ уругвайликка Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби қизиқиш билдирган, аммо Луис Европада қолмоқчи эканлигини айтиб, рад жавобини берган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!