Суарес фаолиятини қайси клубда давом эттириши муълум

Мадриднинг “Атлетико” клуби собиқ ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини Уругвай чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Родри Васкеснинг сўзларига кўра, футболчи “Насьональ”га қайтади. Луис мазкур клуб тарбияланувчиси бўлиб, 2006 йилда ушбу жамоани тарк этган ва Европа бўйлаб саёҳатини бошлаган.

35 ёшли уругвайлик футболчининг сўнгги клуби “Атлетико” ҳисобланади ва 1 июль куни унинг “матрасчилар” билан шартомаси якунланди. Суарес ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Ҳужумчи ўтган мавсумда Мадрид клубининг барча турнирлар доирасидаги 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!