Суарес "Леганес"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушадими?

"Барселона" клуби бош мураббийи Кике Сетьен уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Леганес"га қарши ўйинда асосий таркибда тушириш бўйича якуний қарорга келмаганини айтди.

“Мен ҳали Суарес ҳақида бир қарорга келганим йўқ. Аввал у билан гаплашиб олишим керак. Биз унинг саломатлиги борасида эҳтиёткор бўлишимиз лозим. Бундай узоқ муддатли танаффусдан сўнг футболчиларда мушак жароҳатлари бўлиши мумкин”, - дейди Сетьен.

Эслатиб ўтамиз, Суарес январда операция қилинган ва 4 ойга сафдан чиққан эди. У ўтган тур “Мальорка”га (4:0) қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!