Суд Мбаппе ПСЖга пул тўлаши ҳақида қарор чиқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Париж апелляция суди Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппени ПСЖга 60 минг евро тўлашга мажбур қилди. Бу ҳақда L'Équipe хабар берди.

Манба маълумотига кўра, мазкур жарима 2025 йилда француз клубининг банк ҳисоб рақамлари блоклангани учун компенсация сифатида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил август ойида “Реал”га трансферидан кейин футболчи собиқ иш берувчисига қарши 60 миллион евро миқдорида даъво киритган эди. Унинг таъкидлашича, ПСЖ унга тегишли бонус ва мукофот пулларини тўламаган. 2025 йил баҳорида ушбу иш меҳнат судида кўриб чиқилган.

Мазкур суд жараёни фонида ҳужумчининг юристлари Париж клубининг банк ҳисоб рақамларини вақтинча ҳибсга олиш чорасини жорий этишни сўрашган. Май ойида ПСЖнинг илтимосига кўра ушбу чора бекор қилинган. Бироқ декабрь ойида меҳнат суди клубдан футболчи фойдасига қарийб 61 миллион евро ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Мбаппе 2024 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2026/2027 йилги мавсумда барча турнирларда еттита учрашувда иштирок этиб, саккизта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!