Сульшер клубга қарши бош кўтарган фанатлар билан “разбор”га чиқди!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клуб базасига келиб, норозилигини намойиш қилаётган ашаддий мухлислар билан муаммони муҳокама қилиб олди.

- Мен уларнинг олдига чиқиб, жамоа яқин келажакда нималар билан шуғулланишини айтдим. Тафсилотларга берилмаган ҳолда бу суҳбатдан мамнун эканимни айтаман. Менимча, футбол мухлисларсиз ҳеч нарса эмас ва шу боис, биз уларни эшитишимиз керак. Ишқибозлар билан суҳбатлашиб, уларга биз жамоа сифатида ўсишни ва ривожланишни истаётганимизни кўрсатиш, менинг вазифаларим доирасига киради. Шунингдек, мен жамоани совринлар ютадиган даражага олиб чиқишим керак, - деди Сульшер.

Маълумки, куни кеча “Манчестер Юнайтед”нинг ашаддий мухлислари норозилик билдириб, клуб базасининг ҳар икки дарвозасини тўсиб қўйганди. Кейинроқ, фанатлар машғулот майдонигача кириб борди ва Сульшерни учрашувга чақиртирди.

Мухлислар клуб эгаси – Глэйзерлар оиласининг кетишини талаб қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар