Сунъий интеллект: Остон Ўрунов дербида ғалаба голини уради!

CHERY AUTO

Эрон чемпионатининг 12-турида "Персеполис" клуби ўз майдонида "Истиқлол"ни қабул қилади. Пешқадамлар ўртасидаги бўлажак баҳс эртага Тошкент вақти билан 17:30’да старт олиши режалаштирилган. 
 
Ушбу тўқнашувдан аввал сунъий интеллект (chat GPT) ўйин натижасини тахмин қилиб кўрди. Унга кўра, "Персеполис" 2:1 ҳисобида зафар қучади. Учрашувнинг 12-дақиқасида Алипур ҳисобни очади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Остон Ўрунов эса 67-дақиқада жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилади. "Истиқлол" 82-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлади. Шу тариқа, "Персеполис" Ўруновнинг голи эвазига дербида ғалаба қозонади. 
 
Маълумот ўрнида, "Персеполис"нинг сўнгги тўқнашувида ҳам Остон ўз ҳисобига ёздириб қўйган ҳолда, жамоасининг 3 очко олишини таъминлаган эди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!