Суперклуб "Барса" юлдузи учун ўта катта пул тўлашга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Фермин Лопесга «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри ёзди.

Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 23 ёшли испаниялик футболчи учун 120 миллион евронадан ортиқ таклиф тайёрламоқда. «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лопесни ёзги трансферларда асосий номзод сифатида кўраётгани, клуб раҳбарияти эса мутахассис истакларини қондиришга тайёр экани айтилмоқда.

«Барселона» Фермин Лопесдан воз кечишни истамаяпти. Шу билан бирга, 120 миллион евродан юқори таклиф каталонияликларни ўйлаб кўришга ва музокара столини ёнида ўтиришга мажбур қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Фермин Лопес барча мусобақалар доирасида бешта учрашувда майдонга тушди, тўртта гол урди ва икки маротаба голли пас муаллифига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!