Суперклуб икки машҳур ҳужумчидан воз кечди
Дортмунднинг “Боруссия” клуби келаси мавсум юқори мақсадлар учун курашишни мақсад қилган. Клуб раҳбарияти янги таркиб шакллантирмоқчи.
Шу боис, дортмундликлар кутилган натижани бермаётган бир неча номдор футболчилар билан ҳам хайрлашишга тайёр.
Get German Football News нашрининг ёзишича, клуб икки ҳужумчи Себастьен Аллер ва Юссуф Мукокони сотиб юборади.
Раҳбарият икки машҳур футболчига ёзда янги жамоа топиш ҳақида огоҳлантирди.
Аллер якунланган мавсумда 19 та учрашувда қатнашиб, учта гол ва битта ассист қайд этди. Мукоко эса, 27 та беллашувда ўз ҳисобига олтита гол ёздириб қўйди.
Фикрлар