Суперклуб катта трансферларни кўзлади
“Арсенал” раҳбарияти бош мураббий Микель Артетани қўллаб-қувватлаш учун ёзги трансферлар учун умумий ҳисобда 215 миллион фунт ажратишга қарор қилди.
Ўтган йили Микель Артета трансферлар учун 140 миллион фунт сарфлаб, жамоаси таркибини олти футболчи билан кучайтирганди.
Испаниялик мутахассис келаси мавсум бошлангунича жамоага таклиф этиладиган асосий номзодларни аниқлаб бўлган ва трансферларни амалга ошира бошлади. Ҳозирча, ҳужумчи Маркиньос ва дарвозабон Мэтт Тернер олиб келинди.
Бундан буёғига мутасаддилар “Порту” ҳужумкор футболчиси Фабиу Виейра, “Аякс” вакили Лиандро Мартинес, “Лестер” етакчиси Юри Тилеманс, “Лидс” юлдузи Рафинья ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезус трансфери бўйича ишлайди.
Фикрлар