Суперклуб нархи кескин ошган ўйинчини олади

  • 13 декабрь, 07:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Кристал Пэлас”да тўп тепаётган Адам Уортон барқарор ва мазмунли ўйини билан Англия Премьер-лигасининг бир қатор гранд клублари эътиборини қозонди.

Tecno

21 ёшли марказий ҳимоячини нишонга олган клублар орасида “Челси” ҳам бор. Бош мураббий Энцо Мареска майдон марказини кучайтириш мақсадида январь ойида янги ўйинчи олишни режалаштиряпти.

Аслида “аристократлар” бу ўйинчини “Блэкберн Роверс”да ўйнаб юрган пайтлардан бери кузатиб беради. 2024 йилнинг бошида “Кристал Пэлас”га 21 миллион евро эвазига кўчиб ўтган Уортоннинг ўйини янги жамоада янада очилди.

Англия миллий терма жамоасига чақирила бошлаган Адам Уортоннинг бугунги кундаги трансфер нархи 60 миллион еврога кўтарилган.

“Челси” иқтидорли ярим ҳимоячини ёзда ўз сафига қўшиб олишни кўзлаётган даъвогар клубларни ортда қолдириш учун ўйинчи трансферини январда амалга оширишга уриниб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!