Суперклуб расман янги бош мураббийни эълон қилди
Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Тоттенхэм” расмий сайти орқали Роберто Де Дзербининг жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.
Мутахассис билан узоқ муддатли шартнома имзолангани таъкидланди.
Аввалроқ ОАВ 46 ёшли мураббий беш йиллик меҳнат шартномаси имзолаши ҳақида хабар берган эди.
Италиялик мураббий аввал Англия Премьер-лигасида ишлаган, у “Брайтон” жамоасини бошқарган. Де Дзербининг сўнгги иш жойи Франциянинг “Марсель” клуби бўлиб, у ерни 2026 йилнинг февралида тарк этган эди.
Бундан ташқари, у “Шахтёр Донецк”, “Сассуоло”, “Беневенто” ва “Палермо” каби жамоалар билан ишлаш тажрибасига эга.
29 март куни “Тоттенхэм” жорий йил 14 февралда тайинланган мураббий Игор Тудорни ишдан бўшатган.
Тудор жорий мавсумда жамоани бошқарган учинчи мутахассис бўлди. Бундан олдин клуб даниялик Томас Франк ва австралиялик Ангелос Постекоглу билан ҳам хайрашган эди.
Фикрлар