Суперклубдагилар “Реал”нинг энг арзон юлдузини олиб кетишади

  • 19 декабрь, 06:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслиганинг энг кучли клубларидан ҳисобланган “Боруссия Дортмунд” ёзги трансфер бозорида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Tecno

Sport Bild хабарига кўра, дортмундликлар “Реал”нинг ёш ва истиқболли ҳимоячиси Виктор Вальдепеньясга қизиқяпти.

Мадридликлар ўйинчиси бир неча клублар эътиборини ўзига қаратган. Аввалроқ 19 ёшли футболчига “Арсенал” ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Вальдепеньяс яқинда “Реал”нинг асосий жамоаси сафида илк бор майдонга тушиб, Ла Лигада “Алавес”га қарши  ўйинда дебютини нишонлади.

Виктор Вальдепеньяс ҳимояда бир нечта позицияда, хусусан марказда ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай олади. Transfermarkt портали мутахассислари Вальдепеньясни 500 минг еврога баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!