Суперклубнинг икки трансфери “расво” чиқди

  • 30 апрель, 06:54
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бундеслига гранди “Бавария” янги футболчи олиш масаласига жуда жиддий ёндашади. Бироқ бу клуб мутасаддилари ҳам ўйинчи танлашда хатога йўл қўйган вазиятлар учраб туради.

Клуб 2024 йили амалга оширган иккита трансфер ўзини оқламади. Энди “Бавария” қанот ҳужумчиси Брайан Сарагоса ва ҳимоячи Саша Боэдан тезроқ қутилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Испаниялик қанот ҳужумчиси Сарагоса “Гранада” тарбияланувчиси ҳисобланади. Мюнхенликлар бу футболчини аввал ярим мавсум синаб, ўтган ёзда тўлиқ трансфер қилган эди. Брайан жорий мавсумни ижара асосида “Осасуна”да ўтказмоқда. Лекин унинг испан клубида 23 та учрашувда битта гол ургани “Бавария”ни қониқтирмаяпти.

Франциялик ҳимоячи Боэ учун “Бавария” 2024 йилнинг январида “Галатасарой”га 30 миллион евро тўлаган эди. Бироқ бу ўйинчи ҳозирга қадар барча турнирларда 17 маротаба майдонга тушди ва ўз иқтидорини кўрсата олмади.

Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликлар ҳар икки футболчини ёзги трансферлар даврида бошқа клубларга сотиб юборишни мўлжалламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!