Суперкомпютер Жаҳон чемпионатида ким ғалаба қозонишни тахмин қилди
"Оptа" платформасининг суперкомпютери Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоб-китоб қилди.
Манба маълумотига кўра, асосий фаворит Испания терма жамоаси ҳисобланмоқда. Луис Де ла Фуэнте шогирдларининг мундиалда ғалаба қозониш эҳтимоли 17 фоизга баҳоланмоқда. Чемпионлик учун кейинги даъвогар Франция (14,1 фоиз), ундан кейинги ўринни эса Англия (11,8 фоиз) терма жамоаси эгаллаб турибди.
Жаҳон чемпионатининг энг кучсиз жамоалари Иордания, Кюрасао ва Гаити терма жамоалари ҳисобланади.Суперкомпютер уларнинг турнирда ғалаба қозонишини мутлақ имконсиз деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни ЖЧ га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.
Фикрлар