Суперлигада 3-тур якунланди. Турнир жадвали қандай кўриниш олди?

Бугун Суперлиганинг 3-тури ҳам ўз ниҳоясига етди. Дастлабки икки турда мухлислар ҳеч қайси учрашувда дуранг натижа кўришмаган эди. Бу турнинг 8 та учрашувидан 5 тасида дуранг қайд этилди. 
 
Шунингдек, 3 та марказий беллашув гувоҳи ҳам бўлдик. "Нефтчи" ўз майдонида "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (3:0). Тошкентдаги қизиқарли тўқнашувда "Пахтакор" "Навбаҳор"га енгилди. "Динамо" эса "Насаф" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Ушбу тўқнашувлардан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!