Суперлига. 3-турни дисквалификация туфайли кимлар ўтказиб юборади?

Бугун Coca-Cola Суперлиганинг 3-тур учрашувларига старт берилади. ЎзПФЛ матбуот хизмати ушбу турда дисквалификация туфайли иштирок эта олмайдиган футболчилар ва мураббийни эълон қилди.

Ўтган турда ҳам жамоасига ёрдам бера олмаган АГМК ярим ҳимоячиси Шохруҳ Гадоев ва “Қўқон-1912” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга нисбатан ушбу турда ҳам дисквалификация ўз кучида қолади.

пфл1

Шунингдек, 2-турда “Пахтакор” – “Нефтчи” беллашувининг 21-дақиқасида қизил карточка туфайли майдондан четлатилган фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов ҳам дисквалификация боис 3-турни ўтказиб юборади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!