Суперлига. 4-тур ўйинларининг бошланиш вақти билан танишинг
Бугун ОКМК - "Сўғдиёна" ҳамда "Динамо" - "Насаф" ўртасидаги учрашувлар билан Суперлиганинг 3-тури ўз ниҳоясига етади.
Онлайн турнир жадвалида "Нефтчи" 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринлардаги "Локомотив" ва "Бухоро" ҳисобида 7 очкодан мавжуд. "Сўғдиёна", ОКМК ҳамда "Машъал" эса ҳали очко қўлга киритмади.
Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури эса 18 март куни "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" иштирокидаги баҳс билан старт олади. Тур 20 март куни "Сўғдиёна" - "Пахтакор" иштирокидаги беллашув билан якунланади. Барча тўқнашувларнинг бошланиш вақти билан танишинг.

Фикрлар