Суперлига 4-туридан сўнг барча жамоа очко тўплашга муваффақ бўлди. Икки клуб эса ҳали ютқазгани йўқ (фото)

Бугун Суперлигада 4-тур учрашувларига якун ясалди. Мухлислар мазкур турда бир-биридан қизиқ ўйинлар гувоҳи бўлди. 

Аҳамиятлиси, 4-турдан сўнг барча жамоалар камида 1 очко тўплашга эришди. Охирги поғонадаги "Сўғдиёна" ҳисобида 1 очко мавжуд. 

Қолаверса, жадвалда фақат икки жамоанинг мағлубиятга учрамаганини кўриш мумкин. "Нефтчи" ва "Бунёдкор" клублари ҳисобида 3 ғалаба ва 1 дуранг бор бўлиб, бу икки жамоа ҳозирча чемпионатда қўшҳокимлик қилиб турибди.

жад_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!