Суперлига 5-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум
Қатар мезбонлик қиладиган U23 Осиё кубоги стартига саноқли кунлар қолди. Темур Кападзе бошқарувидаги U23 Ўзбекистон терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади.
Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади. Шу боис турдан ўрин олган 3 учрашув қолдирилган.
ПФЛ матбуот хизмати қолган 4 ўйиннинг бошланиш вақтларини эълон қилди.
Суперлига 5-тур.
4 апрель.
19:45. "Локомотив" - "Андижон"
5 апрель.
19:15. "Сўғдиёёна" - "Қизилқум"
19:15. "Бунёдкор" - "Динамо"
6 апрель.
19:15. "Сурхон" - ОКМК
Фикрлар