Суперлига. 6-турда энг кўп мухлис Бухорода, Тошкентда антирекорд ўрнатилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тур доирасидан ўрин олган 7 беллашувни жами 52 475 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб кузатиб борди. Бу ҳар бир ўйинга 7496 нафар мухлис деганидир.

281555633901

Бухоро шаҳрида кечган "Бухоро" - "Бунёдкор" (2:2) баҳси турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйинига айланди – 15 547 мухлис.

2311554482261

Шунингдек Қаршида кечган "Насаф" - АГМК (4:0) қарама-қаршилигини ҳам 11 мингдан зиёд томошабин кузатиб борди.

Тошкентда бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қизилқум" (3:1) баҳси эса бу турда мухлис тўплаш борасида сўнгги ўринни эгаллади. Амалдаги чемпионнинг ўйинини томоша қилиш учун "Локомотив" стадионига 867 нафар мухлис ташриф буюрди холос. Бу эса ушбу мавсумдаги антирекорд бўлиб турибди.

6911556374964

"Бухоро" - "Бунёдкор" 2:2. 15547 томошабин

"Насаф" - АГМК 4:0. 11243 томошабин

"Динамо" - "Навбаҳор" 2:2. 8147 томошабин

"Сурхон" - "Андижон" 0:0. 6728 томошабин

"Металлург" - "Қўқон-1912" 3:1. 6220 томошабин

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:2. 3723 томошабин

"Локомотив" - "Қизилқум" 3:1. 867 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рахмонов Шерали
30/04/2019 07:42
энг киммат билет хам навбахорда тошкент клубларига текинга кирасиз
Рахмонов Шерали
30/04/2019 07:40
Навбахор уйида уйнаганида 20000 мухлис келарди. мехмонда 8000 дан ошик
Ronaldo Junior
30/04/2019 02:00
muxlislar soni atayin qo`shib yozilganda shuncha bo`ldimi?