Суперлига. "Андижон" сўнгги 10 та учрашувнинг фақатгина 1 тасида "Насаф"дан устун келди

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 5-турида Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон" сафарда Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф"и билан куч синашади. 
 
"Бургутлар" барча турнирлар доирасидаги сўнгги 10 та баҳснинг фақатгина 1 тасида "аждарлар"ни мағлуб этишга муваффақ бўлган. 4 та беллашувда эса қаршиликлар зафар қучган бўлса, 5 та учрашув дуранг билан якунланган. 
 
Шунингдек, икки жамоа умумий 48 марта тўқнаш келишган. Ғалабалар сони бўйича фарқ катта 28 — 7 ("Насаф" фойдасига). Бу клублар ўзаро умумий 13 марта муроса йўлини танлашган. 
 
Ғалабалар сонидан ташқари, голлардаги фарқ ҳам сезиларли даражада: 100 — 52 
 
Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашув Тошкент вақти билан 20:15’да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!