Суперлига биринчи турида ғолиблар ва мағлублар бўлди, аммо...

Бугун Суперлига 1-турининг охирги ўйинлари ўтказилди. Кун доирасидан ўрин олган икки баҳсда ҳам мезбонлар зарар қучишди.

"Сурхон" охирги дақиқаларда ғалабани тантана қилди. "Андижон" Навоийда имкониятни бой берди.

10 март куни "Пахтакор" Қаршида ирода намойиш этди. "Бунёдкор" ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Чемпионат дебютанти водий дербисида битта тўп фарқи билан мағлубиятга учради.

9 март куни эса Миржалол Қосимов португалиялик мураббийдан устунлигини намойиш этди, "Сўғдиёна" Намангандаги биринчи ғалабасига эришди.

Кўриб турганингиздек, янги мавсумнинг дастлабки турида дуранг қайд этилмади.

Суперлигада 1-тур якунланди. Турнир жадвали қандай кўринишда? (Фото)

IMG_5711

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар