Суперлига. Бугун 3-турнинг учта баҳси бўлиб ўтади
Суперлиганинг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун кун дастуридан учта беллашув ўрин олган.
Унга кўра, дастлаб соат 16:30'да "Сурхон" — "Бунёдкор" учрашуви старт олади. Соат 19:30'да "Локомотив" — "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтади.
Куннинг сўнгги ўйини эса "Бухоро" — "Хоразм" ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув соат 19:45'да бошланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, эртага 3-тур якунига етади.
Фикрлар