Суперлига. Бугун "Нефтчи" ва "Локомотив" иштирокидаги ўйин билан бирга, "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашуви бор!
Суперлиганинг 1-тур учрашувлари бугун ҳам давом этади. Кун давомида футбол ишқибозлари 3 та қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишади.
Дастлаб, Суперлиганинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Нефтчи" клуби ўз уйида "Машъал"ни қабул қилади. Беллашув соат 18:45’да старт олиши режалаштирилган.
Про-лигадан бу мавсум Суперлигага қайтган "Локомотив" эса ўз юришини "Сурхон"га қарши ўйин билан бошлаб олади. Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан 19:00’да бошланади.
Шунингдек, турнинг марказий тўқнашуви ҳам бугун бўлиб ўтади. Темур Кападзе "Навбаҳор" бош мураббийлигидаги илк расмий ўйинда Вадим Абрамов бошқарувидаги "Динамо" билан сафарда куч синашади. Самарқандда бўлиб ўтадиган тўқнашув 19:15’да бошланади.
Фикрлар