Суперлига. Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвалдаги ҳолат билан танишинг
Суперлиганинг 10-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун тур доирасидан ўрин олган 3 та беллашув ўз ниҳоясига етди.
“Андижон” “Динамо”га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” голларга бой ўтган баҳсда “Сурхон”ни таслим қилди — 5:2.
Шунингдек, марказий учрашувда “Пахтакор” ва “Насаф” тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Қуйида онлайн турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.


Фикрлар