Суперлига. "Бунёдкор" Бақоев жамоасини мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:2 ҳисобида зафар қучди.
Тошкент клуби сафида илк голга Усмонали Исмоналиев муаллифлик қилди. Иккинчи гол сўнгги дақиқаларда Муҳаммадсафо Фозилов номига қайд этилди.
Шу тариқа, "Бунёдкор" очколари сонини 13 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўринга чиқиб олди. "Бухоро" ҳисобида 3 очко мавжуд бўлиб, клуб 12-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар