Суперлига дебютанти эртага анча кучли рақиб билан ўйнайди
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги "Турон" клуби Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик жараёнини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.
Режага асосан яйпанликлар навбатдаги назорат учрашувини 2 март куни "Бунёдкор" клубига қарши ўтказадилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг Тошкентдаги йиғини якунига етади. Тайёргарликнинг қолган қисми клуб қароргоҳида давом эттирилади.
Фикрлар