Суперлига. Драматик кечган баҳс жанговар дуранг билан якунланди
Суперлиганинг 3-турида Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлабки бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчиси ўтиб бораётганда Люпчо Дориев 14-ҳудуддан зарба йўллаб, олмалиқликлар дарвозасини ишғол қилди. ОКМК иккинчи бўлим аввалида мувозанатни тиклади. Чап қанотдан узатилган тўпни Сиаваш Ҳақназарий дарвозага тўғрилаб юборди.
74-дақиқага келиб, бурчакдан узатилган тўпни Аброр Каримов голга айлантириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва жамоасига 1 очкони тақдим этди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
ОКМК
- Siavash Haghnazari 54'
- Abror Karimov 74'
Тугаган
2
:
2
12.03.2026 19:30
Сўғдиёна
- Otabek Jurakuziev 90'
- Ljupche Doriev 45'
Фикрлар