Суперлига. Исмоиловнинг суперголи "Андижон"га ғалаба келтирди

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. "Бобур арена" ўйингоҳида кечган баҳсда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 13-дақиқада Дониёр Исмоилов томонидан киритилди. Дониёр жарима зарбасидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, жамоасининг ғалабасини таминлади.

  • Суперлига
  • 2-тур

Андижон

  • Дониёр Исмоилов 14'
1 : 0

16/03/2021 16:15

Сурхон

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Андижон" "Бобур арена"даги илк ўйинда ғалаба қозонди

  • 90+4'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    "Андижон"нинг италиялик легионери бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади

  • 86'

    Бобожонов огоҳлантирилди

  • 82'

    "Сурхон" ҳисобни тенглаштиришга бор кучини ишга солмоқда

  • 80'

    "Андижон" ҳимоячиси жамоани муқаррар голдан қутқарди

  • 77'

    "Сурхон" таркибида ўзгариш: Исломжон Тошпулатов ўрнига Низомжон Норов майдонга тушди.

  • 76'

    Бугунги учрашув учун "Бобур арена" ўйингоҳига 13800 нафар томошабин ташриф буюрган маълум бўлди

  • 73'

    Бубанья билан бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 68'

    Майдон эагалари сафида яна ўзгариш бўлади. Дониёр Исмаилов ўрнига Камрон Сайдазимов майдонга тушди.

  • 67'

    Исломжон Тошпўлатовнинг жарима зарбасидан жарима майдончасига ошириб берган тўпини "Андижон" химоячилари қайтарди.

  • 59'

    Асрор Ғофуров ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 57'

    "Андижон"да ўзгариш бўлади: Эдгар Бернхардт ўрнига Мухаммад Исаев майдонга тушди.

  • 56'

    Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди

  • 52'

    "Сурхон" таркибида ўзгариш: Жавохир Эсонкулов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга тушди.

  • 51'

    Исломжон Тошпўлатов огоҳлантирилди

  • 48'

    "Сурхон" футболчисининг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми бесамар якунланди.

  • 46'

    Суннатуллох Хамиджонов ўрнига Иброхим Атаханов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Жалолиддиновга нисбатан бугун рақиб футболчилари жуда қўпол ўйнамоқда

  • 37'

    Жалолиддиновнинг олис масофадан берган зарбасидан сўнг тўпни рақиблар посбони эгаллаб олди.

  • 34'

    "Сурхон" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 30'

    Асрор Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 26'

    Жасур Жалолиддинов Мурод Бобожоновга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 25'

    "Сурхон"да қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ "бургутлар" ҳимоячиси тезликда ҳужумчини ортда қолдирди

  • 23'

    Жасур Жалолиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 21'

    "Андижон" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда

  • 17'

    "Сурхон" футболчиси жарима майдони ичида йиқилиб, пенальти сўрамоқда. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 13'

    ГОООООООООЛ! Дониёр Исмоиловнинг жаримадан кучли зарба йўллаб ҳисобни очди

  • 12'

    "Андижон"да яхши имконият бўлиши мумкин. Мезбонлар футболчисига нисбатан жарима майдони яқинида қўполлик ишлатилди. Тўп олдида Исмоилов ва Жалолиддинов...

  • 10'

    "Сурхон" футболчиси Жавоҳир Эсонқулов чалқанча усулда зарба йўллашга ҳаракат қилди

  • 6'

    Жалолиддинов жамоадошини олдинга чорлаганди, футболчи тўпни тўхтата олмади

  • 3'

    Ислом Тошпўлатовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 1'

    Дониёр Абдуманнопов  рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!