Суперлига. "Машъал" яна сўнгги дақиқаларда очколардан маҳрум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" клублари ўртасидаги илк учрашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Шерзод Эсановнинг 86-дақиқада киритган голи Бухороликларга ғалаба тақдим этди. 
 
Шунингдек, беллашув давомида икки жамоанинг биттадан вакилига қизил карточка кўрсатилди. 66-дақиқада Рашид Абубакар "Машъал" қизил карточка билан жазоланган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб, Асадбек Жўрабоев "Бухоро" ҳам майдондан четлаштирилди. 
 
Маълумот ўрнида, "Бухоро" навбатдаги 3 очкосини қўлга киритиб, очколар сонини 17 тага етказиб олди ва 4-ўринга кўтарилди. Муборакликлар эса ҳали ҳамон очко тўплай олишмади.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Жорий мавсум
6591.png

Машъал

Тугаган
0 : 1

27.04.2026 19:00

7344.png

Бухоро

  • Sherzod Esanov 86'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!