Суперлига. "Машъал" - "Локомотив": Матнли трансляция
Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'
Сўнгги дақиқаларни "Машъал" катта устунлик билан ўтказмоқда.
- 90'
Темиров дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ дарвозабон ўз ўрнини ташлаб чиқиб, тўпни тепиб юборди.
- 90'

Жавоҳир Илёсовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 90'

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Темировнинг зарбасиан сўнг, тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпни Илёсов эгаллаб олди.
- 88'
Убайдуллаевнинг жарима майдонига узатган тўпини меҳмонлар узоқлаштирди.
- 86'
Ўйин сўнгини "темирйўлчилар" фаолроқ ўтказмоқда.
- 83'

Авазбек Ўлмасалиев Темурхўжа Абдуҳолиқовни алмаштирди.
- 82'

Туропов ҳамда Нормуродов тўқнашиб кетди. "Машъал" футболчисига шифокорлар ёрдами керак.
- 79'
Ҳак икки жамоа вакиллари яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ жарима майдонига кириш имкони пайдо бўлмаяпти.
- 76'

Хумоюн Муртазоев ва Ифеани захирага олинди. Улар ўрнига Шерзод Темиров ҳамда Сирожиддин Раҳматуллаев ўйинга қўшилди.
- 75'

Кучли зарбани Нўмонов танаси билан қайтарди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 72'
Амалга оширилган ўзгаришлар "Локо" ўйинига ҳужумкорлик қўшди. Баҳс тизгини айнан меҳмонлар томонга ўтди.
- 69'

Жарима майдони чизиғи устидан берилган зарбани Раҳимжон Давронов қайтариб юборди.
- 67'

Муртазоевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Илёсов ушлаб олди.
- 65'

Марат Бикмаев, Шахзод Шайманов ҳамда Жахонгир Абдумўминов ўрнига Кирел Пагребняк, Вадим Афонин ва Диёржон Туроповлар майдонга туширилди.
- 64'

Азиз Амонов ва Ибе Окоро ўзароқ тўқнашиб кетди. "Локомотив" футболчисига сариқ карточка кўрсатилди.
- 62'

Иброҳим Нўмоновга тиббий ёрдам керак.
- 60'

"Локо" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.
- 59'
Муҳаммадиевнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи қайтарди.
- 57'
Муртазоев қулай имкониятни кўкка совурди. Ҳумоюн жарима майдони ичида тўпга мослаша олмади.
- 54'

Ифеанининг зарбасини Илёсов қайтарди. Баҳс хавфли ҳужумлар остида давом этмоқда.
- 53'
Бикмаевнинг бу сафарги уринишидан сўнг, тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Устунлик "темирйўлчилар" томонга ўтди.
- 51'
Бикмаевнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси хавфли тус олди.
- 49'

Азиз Амоновнинг бош билан йўллаган зарбасини Давронов супер реакция эвазига қайтарди.
- 48'
Иккинчи қирқ беш дақиқаликни майдон эгалари ҳужум билан бошлади. Бироқ иш зарбагача етиб бормади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'

Бўлимлар оралиғида ўзгариш: Жалолиддин Жумабоев ўрнига Славко Дамянович туширилди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'
Тайм сўнгини меҳмонлар нисбатан фаолроқ ўтказди. Бироқ зарба бериш имконияти юзага келмади.
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Жарима майдонига узатилган тўпни Илёсов осонлик билан ушлаб олди.
- 42'

Иброҳим Нўмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 41'
Ғуломов рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 39'

Ифеани бу сафар ўзи зарба йўллади. Илёсов тўпни қайтарди.
- 36'
Ифеани узатган тўпга шериклари ета олмади. Илёсов ўз ўрнини ташлаб, олдинга чиқди ва тўпни узоқлаштирди.
- 34'
Абдураимовнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 31'
Муборакликларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.
- 28'

"Машъал" эрта ўзгариш амалга оширилди: Самандар Шукуруллаев Денис Василев ўрнига учрашувни давом эттиради.
- 26'
"Темирйўлчилар" муносиб жавоб қайтара олди. Бу сафарги зарбадан сўнг тўп тўсинга тегди.
- 25'
Муртазоев қанотдан етказиб берилган тўпга бош билан зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 23'

Рақибига нисбатан қоида бузгани учун Абдумўминов огоҳлантирилди.
- 21'
Тўп майдон марказида турмаяпти. Жамоалар фаол ўйин кўрсатмоқда.
- 19'
Азиз Амоновнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
- 17'

Майдон эгалари ўта хавфли вазият яратди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди. Ҳимоячилар сунъий офсайд ҳосил қилишда яхши ҳаракат қилмоқда.
- 15'

Абдуҳолиқов бу сафар офсайдда қолиб кетди.
- 13'

Абдуҳолиқовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Давронов катта қийинчилик билан қайтарди.
- 10'
Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам тўпни ўзларида узоқ ушлаб тура олмаяпти.
- 7'

Сарвар Абдураимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 5'

Шаймановнинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 3'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Муртазоев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар