Суперлига. "Металлург" - ОКМК баҳси олдидан рақамлар!

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 23-туридан "Металлург" ва ОКМК жамоалари тўқнаш келади. Учрашув олдидан икки жамоалар иштирокидаги рақамларга эътибор қаратамиз.

Тошкент вилояти дербисини мухлислар бугунгача 33 марта томоша қилишган: шуларнинг 16 тасида бекободликлар, 14 тасида олмалиқликларнинг қўли баланд келган. Фақатгина 3 та ўйинда томонлар муросага рози бўлишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплир фарқи  – 55:53, “Металлург” фойдасига. 

Ушбу жамоаларнинг Бекободда кечган ўйинлари тарихига назар ташласак, унда майдон эгаларининг катта устунлигини кўришимиз мумкин. 16 та баҳснинг 12 тасида мезбонлар ғалаба қозонишган, 2 та ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган, яна 2 та учрашувда кучлар тенг келган. Бу сафар ОКМКга қарши уй учрашувини “Металлург” Олмалиқ шаҳрида ўтказади. 

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси билан танишинг:

16.04.2023.      Металлург – ОКМК – 2:0
04.03.2022.      Металлург – ОКМК – 1:0
21.10.2021.      Металлург – ОКМК – 0:1
12.09.2020.      Металлург – ОКМК – 1:0
27.07.2019.      Металлург – ОКМК – 2:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!