Суперлига. “Навбаҳор” — “Пахтакор” ўйини санаси ўзгарди

Суперлига 5-туридан жой олган “Навбаҳор” — “Пахтакор” учрашуви аввалдан режалаштирилгани каби 9 апрель санасида эмас, 7 апрелда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

“Пахтакор” Чемпионлар лигаси мусобақасидаги иштирокини 14 апрель санасида бошлайди. Шунга кўра, клуб мусобақага мезбонлик қилувчи БАА мамлакатига ташриф буюриш режасига ойдинлик киритди. Пандемия даврида делегация тест билан боғлиқ вазифаларни ҳам амалга ошириши керак. Шундан келиб чиқиб, учрашувнинг икки кун аввалроқ ташкил этилиши бу борада халқаро майдонда тўп сурадиган клуб режалари учун енгиллик яратади.

"Учрашув кунини ўзгартириш борасида “Пахтакор” футбол клуби ЎзПФЛга Регламентда кўрсатилгани бўйича ўз вақтида таклиф билан чиқди. “Навбаҳор” футбол клуби вазиятни тўғри тушунгани ҳолда, бу масалага эътироз билдирмади. Шунингдек, “Спорт” телеканали ўз дастурларига 5-тур учрашувларини киритиб улгурмагани ҳам бунда қўл келди", - дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар