Суперлига. “Нефтчи” мавсумдаги илк учрашувида “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Нефтчи” ва “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Бу турда Исмоилов шогирдлари ўз уйида муборакликларни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб беллашувнинг 9-дақиқасида Боян Цигер ҳисобни очишга эришган бўлса, 30-дақиқада Стипе Перитса фарғоналикларнинг 2-голига муаллифлик қилди. Беллашувнинг 75-дақиқасида эса Зоран Марушич “Нефтчи”нинг 3-голини ўз номига ёздириб қўйишга эришди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Нефтчи
- Bojan Ciger 9'
- Stipe Perica 30'
- Zoran Marušić 76'
Тугаган
3
:
0
28.02.2026 18:45
Машъал
Фикрлар