Суперлига. "Нефтчи" ва "Бунёдкор" қўшҳокимлиги, "Пахтакор" "Навбаҳор"дан ўтиб кетди ёхуд 5-турдан сўнг ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Тошкент клуби сафида илк голга Аббос Файзуллаев муаллифлик қилди. Иккинчи гол Азиз Турғунбоев номига қайд этилган бўлса, "шерлар"нинг сўнгги голини Драган Черан киритди. Навоий клубидан Виктор Мбаома ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ўйиндан сўнг Суперлига турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:
Фикрлар