Суперлига очилиш учрашувида "Навбаҳор" мағлубиятга учради!

CHERY AUTO

Суперлига янги мавсуми 1-турининг очилиш учрашуви бўлмиш "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда жиззахликлар минимал - 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Tecno

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга 35-дақиқада "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. Шу тариқа, "Навбаҳор" янги мавсумнинг илк баҳсида ўз мухлислари қаршисида мағлубиятга учради.

Навбатдаги турда наманганликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишади. "Сўғдиёна" эса ўз уйида дебютант "Турон"ни қабул қилади.

  • '

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию