Суперлига. ОКМК - "Бухоро": Ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда?

Суперлиганинг 12-турида ОКМК Тошкентда "Бухоро"ни меҳмон қилади.

ОКМК сўнгги бор "Бухоро" билан 2020 йилги мавсумда тўқнаш келган эди. Биринчи даврада 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи даврада бухороликлар 3:1 ҳисобида мағлуб этилган.

Жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигидаги статистикада "кончилар" устунлик қилмоқда. Жами ўтказилган 24 учрашувда олмалиқликлар 10, "Бухоро" эса 9 маротаба ғалаба қозонган. Қолган 5 баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ОКМК фойдасига: 40-28.

Жамоамиз ҳозирда чемпионат ўйинларида 10 учрашувдан кейин 17 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда. "Бухоро" эса 10 та ўйиндан 7 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

 

Манба: ОКМК клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!