
Суперлига. ОКМК сафарда камбек амалга ошириб, "Қўқон-1912"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - ОКМК беллашуви якунига етди.
Мазкур тўқнашувда олмалиқликлар камбек амалга оширган ҳолда 1:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, Авазбек Ўлмасалиев 38-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида эса Ўлмасалиев ўз хатосини тўғрилади ва орадаги фарқни йўққа чиқарди.
Асадбек Собиржонов 81-дақиқада рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Собиржоновнинг ўзи 87-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди - 1:3.
Шу тариқа, ОКМК навбатдаги 3 очкони қўлга киритди ва ҳисобидаги очколар сонини 21тага етказиб қўйди.
Фикрлар