Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" иштирокидаги сўнгги бешта учрашувни кимлар бошқарган?

Chery Tigo 7 PRO

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" "Навбаҳор" билан куч синашади. Суперлига доирасида ўтказилган клублар иштирокидаги охирги 5 беллашувда кимлар бош ҳакамлик қилганини эслайсизми?

15.09.2021. "Пахтакор" 0:0 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Зокир Қодиров (3 та сариқ карточка кўрсатган).

01.04.2022. "Пахтакор" 1:0 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (5 та сариқ карточка кўрсатган).

28.08.2022. "Навбаҳор" 1:1 "Пахтакор" / Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (2 та сариқ карточка кўрсатган).

17.03.2023. "Пахтакор" 2:1 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Вадим Агишев (меҳмонлар фойдасига 2 та пеналти белгилаган, 8 та сариқ карточка кўрсатган ва "Навбаҳор" вакили Д. Ҳошимовни майдондан четлатган).

10.08.2023. "Навбаҳор" 1:2 "Пахтакор" / Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (6 та сариқ карточка кўрсатган).

Эслатиб ўтамиз, бугун бу клублар ўртасидаги тўқнашувни Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
16/06/2024 18:33
Пахта -Навбахор узаро уйинлар.41 ютук.12 дуранг.13 маглубият Пахтада галабанинг куплиги сохта чемпионлик бошланган даврларга тугри келади.Яьни сони бор,саноги йук йиллар.Шунинг учун бутун Узбекистондаги мухлислар емон куради