Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида ҳакам хатога йўл қўйган - 11-турда юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 17 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган яна 3 та баҳсли вазият таҳлил қилинди. 

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият. "Пахтакор" - "Навбаҳор" қарама-қаршилиги: дарвозабонга нисбатан қўполлик.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувининг 90+8-дақиқасида меҳмонлар рақиблари жарима майдонида хавфли ҳужум ташкил қилди. Аммо бу ҳолатда наманганликларнинг 13-рақамли футболчиси мезбонлар посбони тўпни ушламоқчи бўлган пайтда унга бутсаси билан зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов меҳмонлар аъзосига ҳеч қандай карточка кўрсатмаган ҳолда жарима зарбаси белгилади.  
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда "Навбаҳор" футболчиси рақиб дарвозабони ҳудудида посбонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Бундай ҳолатда ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Шу сабабдан, Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.

https://youtu.be/_6QlwX1eGYQ?list=PL4tHyf5I--njUGTUDMl_v6DmntwB1dLEr

2-вазият. "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйини: қизил карточка.
"Сўғдиёна" - "Насаф" баҳсининг 50-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли аъзоси  О. Аҳадов рақиб ҳужумчисини бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда очиқчасига ортдан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатган. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргандан сўнг жиззахликлар вакилини майдондан четлатди.  
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу ҳолатда футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибини сўнгги умид фоли орқали тўхтатди ва қаршиликларнинг истиқболли ҳужумини йўққа чиқарди. Бу каби ҳолларда фол қайд этган футболчига қизил карточка кўрсатилиши лозим. Ҳакамнинг қизил карточка бўйича чиқарган қарори тўғри, деб топилди.

https://youtu.be/n3y2FPE9YQg?list=PL4tHyf5I--njUGTUDMl_v6DmntwB1dLEr

3-вазият. "Олимпик" - ОКМК тўқнашуви: баҳсли пенальти.
"Олимпик" - ОКМК учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақиби дарвозаси томон ҳужум амалга оширди. У мезбонлар ҳимоячисини алдаб ўтаётган чоғда тўп "Олимпик" вакилининг қўлига тегди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев нуқтага ишора қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп футболчининг нотабиий тарзда турган қўлига тегиб, йўналишини ўзгартирган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.

https://youtu.be/__gzxXPIfdw?list=PL4tHyf5I--njUGTUDMl_v6DmntwB1dLEr

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
mmirakilov@bk.ru
18/06/2024 20:23
Паҳтакор навбаҳор ўйинида сал олдинроқ Болтабоевнинг қўлига текган тўп учун нега пенальти берилмади? Нега бу ҳолат кўриб ҳам чиқилмади? Бундай вазиятда пенальти бўлмаса нега олимпик огмк ўйинида белгиланда ва у тўғри деб топилди?
Шухрат Хусаинов
20/06/2024 23:39
Экспертлар хам узимизни одамларку хафа бумага хам. Булади