Суперлига. "Пахтакор" - "Олимпик": Матнли трансляция

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  • 90+4'

    Учрашувда "Олимпик" вакиллари 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди

  • 90+4'

    "Пахтакор" футболчиларининг сўнги сонияларда ўнг қанотдан оширилган бурчакдан оширилган зарбаси хавфли бўлди

  • 90+3'

    Шаҳзод Тоиров сариқ карточка билан жазоланди

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    "Пахтакор" ҳимоячиси Алижоновнинг жарима майдони ичига берган кросига "Олимпик" посбои ўз вақтида бартараф этди 

  • 86'

    Сардор Рашидовдан хавфли зарба

  • 83'

    Гооооол.  Жарима майдони ташқарисидан Достон Турсунов ҳисобни қисқартирди

  • 79'

    Гооол Одилбек Абдумажидов 

  • 78'

    Жиянов ўрнига Мухторов ўйинга қўшилди.

  • 76'

    "Олимпик" вакилининг  зарбасини Суюнов қайтарди

  • 69'

    "Олимпик" таркибида ўзгариш. Муҳуммадазиз Иброҳимов ва Жасур Жалолиддинов ўрнига  Нодирбек Абдихолиқов ва Фаррухбек Мухторов ва  ўйинга қўшилди

  • 65'

    "Шерлар"дан хавли ҳужум

  • 63'

    Гооооооол Фаррух Сайфиев. Жарима зарбасидан "Пахтакор" вакили ҳисобни қисқартирди

  • 61'

    Жасур Жалолиддинов ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 59'

    Шамсиев сариқ карточка билан жазоланди

  • 57'

    Черандан бош билан хавфли зарба

  • 56'

    Драган Черан сариқ карточка олди

  • 45+3'

    Азмиддинов ҳам огоҳлантирилди. У қарши ҳужумга ўтиб кетган рақибини тўхтатиб қолди.

  • 45'

    Ўйинни чўзишга ҳаракат қилганлиги учун Иброҳимов огоҳлантирилди. Биринчи бўлимга эса 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 42'

    Фарруҳ Сайфиев айёрона тарзда тўпни дарвозага йўллади. У дарвозабон чиқиб кетганидан фойдаланиб, секин "квадрат"ни пойлади. Бурчак зарбаси. Аммо кейинг ҳаракат ноаниқ.

  • 37'

    Чераннинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

  • 36'

    Жияновга нисбатан фол қайд этилди. 

  • 33'

    Очиқ нуқтада турган Руслан Жияновга шериклари бироз ноаниқ пас берди. Натижада, "Пахтакор" ҳимоячилари хавфни бартараф этди.

  • 31'

    Ҳамдамов ажойиб имкониятни кўкка совурди. У тўпни тўхтатишда нотўғри ҳаракат қилди.

  • 27'

    Рашидовнинг жарима майдони ичига етказиб берган узатмасидан сўнг тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.

  • 25'

    Отабек Жўрақўзиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. Суюновдан ажойиб сейв.

  • 25'

    Азмиддинов узун пас беришда хатога йўл қўйди. Тўп Тимур Кападзе шогирдларида.

  • 21'

    "Пахтакор" вакили Одил Ҳамробеков сариқ карточка ишлаб олди. У Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

  • 19'

    "Шерлар" майдонда устунликни ўз қўлига олди.

  • 17'

    Ҳамробеков майдон марказида пас беришда хатога йўл қўйди.

  • 15'

    "Пахтакор" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 13'

    Алишер Одиловга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 11'

    Ҳамдамовнинг қанотдан етказиб берган тўпини "олимпиячлар" қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 9'

    Черан қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

  • 7'

    ГОООООООЛ! "Олимпик" пенальтидан ҳисобни очди - 0:1. Гол муаллифи - Русланбек Жиянов.

  • 4'

    Ҳакам VAR га мурожаат қилмоқда. "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Суперлига илк туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" ўйини бошланиш арафасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!