Суперлига. "Пахтакор" "Андижон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Пахтакор"-"Андижон" учрашуви мезбонлар фойдасига 3:1 ҳисобида якунланди.
Голларга Ҳошимов (16), Абдуманнонов (35), Ўринбоев (61) ва Мерк (90+2) муаллифлик қилишди.
Ғалабадан сўнг пойтахт клуби 38 очко тўплаб 3-ўринга кўтарилиб олишди. Водий клуби бўлса, ҳозирда 25 очко жамғарган ҳолатда 10-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар