Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, "Машъал"ни мағлуб этди
Суперлига 9-турнинг илк тўқнашуви ўз ниҳоясига етди.
Анвар Ғофуров бошчилигидаги "Сурхон" ўз майдондиа "Машъал"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 60-дақиқасида Самандар Очилов 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди. 85-дақиқада эса термизликлар жамоавий ҳаракат қилиб, орадаги фарқни йўққа чиқаришди. Голни эса Стефен Чинеду киритди. Ғалаба голи эса 90+2-дақиқада йўлланди. Камрон Юсупов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Бу орқали, "Сурхон" очколар сонини 11 тага етказиб олиб, 10-ўринга кўтарилди. Муборакликлар эса 9 турдан сўнг 0 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Сурхон Термеz
- Stephen Chinedu 84'
- Kamronbek Yusupov 90'
Тугаган
2
:
1
22.04.2026 18:00
Машъал
- Samandar Ochilov 60'

Фикрлар